Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Футболга ишқибозликни тарк этиш

19:29 / 29.08.2017 | Khon | 3523

Ассалому алайкум! Сайтда ўқиб қолдим. Бир акамиз ибодатларини деб футбол ишқибозлигидан воз кечибдилар. Футболни динга қандай алокаси бор? Мен ҳам тарк этишим керакми? Жавоб учун ташаккур!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Киши соғлом бўлиши учун спорт билан шуғулланиши динимиз тарғиб қилган ишлардандир. Ҳозирги кундаги ишқибозлик эса инсон умрини зое қиладиган, жуда кўп ножоиз ишларга сабаб бўладиган нарсадир.

عَنْ عَلِيِّ بْنِ حُسَيْنٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا، عَنِ النَّبِيِّ  صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم قَالَ: إِنَّ مِنْ حُسْنِ إِسْلَامِ الْمَرْءِ تَرْكَهُ مَا لَا يَعْنِيهِ. رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ وَأَحْمَدُ وَالْحَاكِمُ

Али ибн Ҳусайн розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта, кишининг ўзи учун бефойда нарсаларни тарк қилиши Исломининг ҳуснидандир», дедилар». Термизий, Аҳмад ва Ҳоким ривоят қилганлар. Ҳаётимизга диққат билан назар соладиган бўлсак, кишиларнинг кўп вақти, зеҳн-заковати, ақл-идроки ва имкониятлари беҳуда нарсаларга сарф қилинаётганини кўрамиз. Беҳуда нарсалардан четда бўлган киши фақат фойдали иш билан машғул бўлишини яхши англаб етишимиз лозим. Бинобарин, ҳар доим бефойда ишлардан ўзимизни четда тутишимиз керак бўлади. (“Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat