Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Маслаҳатингиз керак

14:17 / 24.09.2017 | Abdulloh_90 | 3616

Ассалому алайкум!  Азиз устозлар, сизларнинг маслахатингизга мухтожман. Мен 6 ой аввал уйландим, 4 ой яшаб ота-онам  қистови билан Қозоғистонга ишлагани кетдим. Аёлим ёш келин бўлгани ва ёнида эмаслигим учун кийналяпти. Олиб келишга шароит йўқ уни устига ҳомиладор. Ўзим энди аёлим туғишига яқин бориб қайтиб келмоқчимасман. Оилам билан ўз юртимда Аллоҳ берган ризқимни териб юрмоқчиман. Лекин ота-онам мени яна қайтиб шу ерларда ишлашимни хоҳлайди, чунки акам уй соляпти, шунга 2-3 йил ёрдам беришинг керак дейдилар. Нима қилай аёлимни қийналишига қарамасдан йиғлатиб кетайми ёки ота-онамни райига қарши чиқайми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Аёлингизни нафақаси сизни зиммангизда вожиб. Вазиятингизни биздан кўра ўзингиз яхши биласиз. Ишлагани бориш ёки бормаслик ихтиёрингиз. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat