Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Дарул-ислом, дарул-ҳарб ва бошқа тушунчалар ҳақида

00:00 / 09.05.2010 | eski savollar | 669
Бисмиллаҳи.Ассалому Алайкум!Аллоҳ азза ва жалла сизга О'з розилигини берсин ва жаннатда пайг'амбаримиз Муҳаммад соллалоҳу алайҳи васаламга қо'шни қилсин!Савол: Исломда дарул-ислом ва дарул-ҳарб тушунчалари бордир. Ҳозирги давр аксар олимлари бу тушунчалар о'рта асрда ишлатилган ва о'рта асрдаги шу тушунчалар ҳақидаги ибн Таймиянинг фатвосини ҳозирда қо'ллаб бо'лмайди дейишади. Лекин бу масала бо'йича ихтилофлар жуда ко'п. Айрим олимлар бундай тушунчалар асли исломда ё'қ, кейинчалик пайдо бо'лган дейишади, қаршилар эса ё'қ бу тушунчалар замоннинг о'згариши билан пайдо бо'лган мусулмонларга ко'плаб фойда келтирган дейишмоқда. Бу икки тушунча ҳалифалик даврларида доимий уруш даврида киритилган экан. Машхур олимлардан Юсуф Кардавий юқоридаги икки тушунчалрни инкор этмайди, ва уларга қо'шимча қилиб Европа ерларини дарул-аҳд ёки даруд-дава ерларига киритади. Тариҳдан ма'лум эканки, дарул-аҳд ва дарус-сулҳ тушунчаларини биринчи бо'либ Имом Шофеий киритган эканлар. Яна бир замонамизнинг олими Ториқ Рамадон ва унинг тарафдорлари дарул-ислом ва дарул-харб тушунчаларини ҳозирда қо'ллаб бо'линмайди, балки уларнинг о'рнига дарул-ижаба ва даруш-шаҳада тушунчалари ҳозирги вақтда о'ринли деган фикрни илгари сурмоқда, лекин бу фикрга қарши чиқадиганлар ҳам талайгина. Бизга шу ва шунга о'хшаш тушунчалар ҳақида батафсил ма'лумот берсангиз. Ислом фиқҳида бу тушунчалар қандай тушунилади? Ҳозирги замоназмизда бу тушунчалардан келиб чиқиб юртлар неччи қисмга бо'линади ва мусулмон кишининг улар билан муносабатлари қай тартибда бо'лади?Жавобингизга оллдиндан миннатдормиз!Вассалому Алайкум.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

“Дорул Ислом” – Ислом диёри. “Дорул ҳарб” – уруш диёри, яҳни, мусулмонлар билан уруш ҳолатида бўлган диёрлар. Шу билан бирга «Дорул аҳд» - аҳдномали диёр ҳам бор. Авваллари биринчи икки диёр “Дорул Ислом” ва “Дорул ҳарб” ҳақида кўп гапирилган. Чунки, асосий масала улар орасида бўлган. Ҳозир замон ўзгариб дунёда “Дорул Ислом” ва «Дорул аҳд» муомалалари асосийга айланиб қолди. Чунки, давлатлар, чегаралар аниқланди ва ўзаро дипломатик алоқалар ўрнатилди. Уруш ҳолатида бўлган диёрлар деярли қолмади. Бўлса ҳам, жуда оз ва вақтинча. Шунинг учун ҳам, табиий равишда бугунга уламолар керакли гапларни айтмоқдалар.«Дорул аҳд» ҳақида фиқҳ китобларимизда маълумотлар бор. Уни дорус сулҳ, дорул муоҳада ва дорул муводаъа деб ҳам атайдилар. Қисқача қилиб айтганда мусулмонлар билан аҳднома тузган бошқа дин вакилларининг диёрлари дорул аҳд бўлади. Аҳднинг маъноси кўп бўлиб, араб тилида омонлик, зиммага олиш, муҳофаза қилиш, ҳурматини риоя қилиш ва мийсоқ маъноларини ҳам билдиради. Ҳозирги кунда уламоларимиз бу масалага кўпроқ аҳамият бермоқдалар. Кувайт давлатида ва бошқа жойларда бу масалага оид алоҳида бўлиб ўтган илмий анжуманларда бу масалага алоҳида тўхталиб ґтилди.Бу масалани «ал-Умм», «Аҳкомус Султония», «Кашшофул қиноъ», «ал-Мав-суъа ал-фиқҳияя» ва бошқа китоблардан ўрганиш мумкин. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat