Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Аёл эридан рухсатсиз ота-онасиника кетса

19:06 / 29.09.2017 | Fayzulloh | 9900

Ассалому алайкум! Саволим қуидагича.Мен эримнинг рухсатисиз уйимизга келгандим. Мана 10кун бўлди. Эрим ҳайдамаган эди. Ёки кет деб урушмаган ҳам эди. уйимизда егулигимиз ҳам етарлик эди. Эримнинг айтишича эридан рухсатсиз чиқиб кетган аёлни ибодати қабул бўлмайди Аллоҳнинг лаънати ҳар бир ўтаётган кунларида ёғилиб туради деди. Бу ростми? Мен бу ланатдан қутилишим учун нима қилишим керак? Илтимос шаръиат бунга нима дейди тўлиқ жавоб берсангиз. Олдиндан раҳмат!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Фуқаҳолар “Бирор  бир заруратсиз шаръий вожиб бўлган ишдан ташқари эрининг изнисиз ташқарига чиқиши ҳаром ҳисобланади”дейишган.

عَنِ ابْنِ عُمَرَ قَالَ : أَتَتِ امْرَأَةٌ نَبِيَّ اللهِ صلى الله عليه وسلم , فَقَالَتْ : يَا رَسُولَ اللهِ مَا حَقُّ الزَّوْجِ عَلَى زوجته ؟ قَالَ : لاَ تَمْنَعُهُ نَفْسَهَا وَلَوْ كَانَتْ عَلَى ظَهْرِ قَتَبٍ. قَالَتْ : يَا رَسُولَ اللهِ ، مَا حَقُّ الزَّوْجِ عَلَى زَوْجَتِهِ ؟ قَالَ : لاَ تَصَدَّقُ بِشَيْءٍ مِنْ بَيْتِهِ إلاَّ بِإِذْنِهِ ، فَإِنْ فَعَلَتْ كَانَ لَهُ الأَجْرُ ، وَعَلَيْهَا الْوِزْرُ . قَالَتْ : يَا نَبِي الله مَا حَقُّ الزَّوْجِ عَلَى امرأته ؟ قَالَ : لاَ تَخْرُجَ مِنْ بَيْتِهِ إِلا بِإِذْنِهِ ، فَإِنْ فَعَلَتْ : لَعَنَتْهَا مَلاَئِكَةُ اللهِ وَمَلاَئِكَةُ الرَّحْمَةِ وَمَلاَئِكَةُ الْغَضَبِ حَتَّى تَتُوبَ ، أَوْ تراجع . قَالَتْ : يَا نَبِيَّ اللهِ : فَإِنْ كَانَ لَهَا ظَالِمًا ؟ قَالَ : وَإِنْ كَانَ لَهَا ظَالِمًا . قَالَتْ : وَالَّذِي بَعَثَك بِالْحَقِّ لاَ يَمْلِكُ عَلَيَّ أَمْرِي أَحَدٌ بَعْدَ هَذَا أَبَدًا مَا بَقِيتُ .رواه ابن أبي شيبة في  المصنف

Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади :   Бир аёл Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига келиб: “Я Расулуллоҳ эрнинг аёлининг зиммасидаги ҳақлари нимадан иборат” деди. “Эгарнинг устида бўлса ҳам ўзини эридан ман қилмайди” дедилар. “Я Расулуллоҳ эрнинг аёлининг зиммасидаги ҳақлари нимадан иборат” деди. “Эрнинг изнисиз уйидан бирор нарсани садақа қилмайди. “Агар қилса савоби эрга гуноҳи аёлга бўлади” дедилар. “Я Набияллоҳ эрнинг аёлининг зиммасидаги ҳақлари нимадан иборат” деди. “Эрнинг изнисиз уйидан чиқмайди. Агар чиқса Аллоҳнинг фаришталари, раҳмат ва ғазаб фаришталари тавба қилгунича(бир ривоятда қайтгунича) аёлга лаънат айтади” дедилар. “Эй Аллоҳнинг Набийси агар эр аёлга зулм қилувчи бўлсачи” деди. “Агар аёлга зулм қилувчи бўлса ҳам” дедилар. Ҳалиги аёл “Сизни ҳақ билан (пайғамбар қилиб) юборган Зотга қасамки бундан кейин модомики ҳаёт эканман (эрнинг ҳаққи аёлнинг зиммасига оғирлигидан)ҳеч ким устимдан ишимга молик бўлмайди” деди. Ибн Абу Шайба ривояти. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat