Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Аёл кимга итоат қилади-эригами ёки ота-онасигами?

17:49 / 21 май | Doniyor | 874
Ассалому алайкум! Мен 7 йил аввал биринчи аёлим билан қонуний, ҳам шаръий ажрашиб, 4 ой аввал иккинчи аёлга уйландим. Биринчи оиламдан 2 та фарзандим бор. Фарзандларим билан кўришиб тураман. Иккинчи марта уйланаётганимда бу ҳақида аёлимга айтганман. Қайнонам фарзандларим борлигини биларди, лекин улар билан кўришиб туришимдан бехабар экан. Билганидан кейин оиламизда катта жанжал бўлиб, қизи, яъни ҳозирги аёлим ота-онасини уйига кетиб қолди. Қайнонам қизини мен билан яшатиш нияти йўқ, мендан қизи билан ажрашишимни талаб қиляпти. Менинг ҳам, аёлимнинг ҳам ажрашиш ниятимиз йўқ. Аёлим қайтиб борай деса, онаси оқ қиламан деб қайтиб келишига йўл қўймаяпти. Бундай ҳолда аёлим нима қилиши керак, менга итоат қилиб қайтиб келса онасига оқ бўладими?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Энди аёлингиз бирон чорасини кўрсин. Онасига итоат қилмаслиги керак. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat