Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Намоз ҳақидаги саволларим

10:47 / 18.10.2017 | Ali | 3221

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, ҳар намоздан сўнг Оятал курсийни ўқиса уни жаннатдан фақат ўлим ажратиб туради дейилган. Яна Ихлос сурасини ҳам қўшиб ўқилса дейилган. Шу иккисини намозларда фарздан сўнг ўқиш керакми ёки суннатларни ўқигандан сўнг ўқиладими? Масалан пешиннинг фарзидан сўнг Оятал курсий ўқилади сўнг 2 ракат суннат шундайми?
2). Тахажжуд намози ўқиётганда қироатни чиқариб ўқиш мумкин деб ўқиб қолдим шу тўғрими? Махфий ўқиладиган намозлар фақат пешин ва аср намозими? Қолган нафл намозларда хам жахрий қироат қилиб ўқиса бўладими?
3). Намоздан сўнг шошилиб турган бўлса масалан ишхонада тезда намоз ўқишга рухсат олган бўлса салом бергандан сўнг туриб кетиб ишини қилаётган пайтда зикрларни ўқиса намоздан сўнг ўқиган савобини олиб ҳадисга амал қилган бўладими?
4). Агар намозда  охирги ракатида хаёлан ташшахуд, саловат, дуодан сўнг салом бериш ёдидан чиқиб қўлини дуода юзига сургандек сурсаю салом бермагани эсига тушиб дарров салом берса, намози дуруст бўладими?
5). Қазо намозлари бўлсаю фарз намозига тобе суннатлар ўрнига қазо намозини ният қилса бўладими? Баъзи ҳолатларда шундай қилиб тураман бу иш жоизми?


"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! 1). Ихтиёрий. 2). Тундаги нафллар ҳам ихтиёрий. 3). Бўлади. 4). Қайта ўқилади. 5). Жоиз эмас. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat