Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Стадион ҳақи

22:25 / 21.10.2017 | Odilhojaaka | 2866

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, бизни бир масала ўйлантиряпти, шу масаланинг ҳукмини айтсангизлар. Биз бахона бошқалар ҳам билиб олишармиди. Биз қариндошлар йиғилиб хафтада бир бор газонда(мини стадионда) футбол ўйнасак, иккита командга бўлиниб, ютқазган команда ош қилиб бериш шарти билан ўйнасак, стадион ҳақини ҳаммамиз йиғиб ўртадан тўласак, лекин ютқазган жамоа ошнинг харажатини қилиб беришса ва ҳаммалари биргаликда икки жамоа танаввул қилса, албатта ношарий нарсалардан сақланган ҳолда бунинг ҳукми қандай бўлади? Олдиндан жавоб учун раҳмат.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Ютказган ош қилиб бериши қимор бўлади. Худди стадионнинг харажати каби ошни ҳам ҳамма тўласин. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat