Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

иккинчи жамоат

13:25 / 29.10.2017 | Alisher | 4942
Ассалому алайкум! Хурматли устозлар, иккинчи жамоат макруҳ эканлигини билдим. Агар масжидга жамоат намозни ўқиб бўлгач кирган бўлсам ва иккинчи жамоатни кўрсам унга иқтидо қилганим яхшими ёки йўқми?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Ислом фирқаланмаслик, одам ажратмаслик, мусулмонлар бир-бирларига ўта меҳрибон, банда билан Аллоҳнинг ўртасида гуноҳ қилса тўғри йўлга чақириб шарманда қилмай, хатолари содир бўлса ундан кўз юмиб билмасликка олиб иттифоқликда яшашни тарғиб қилади. Бир неча чойхона, ошхоналарда бефойда нарсаларга машғул бўлиб, жамоатга чиқайлик деганларга “у имом менга ёқмайди, у феъли бор, бу феъли бор” каби ғийбатларни қилиб, “ўқиш бўлса ўзимиз кириб жамоат бўлиб ўқийверамиз” дейишларидан ёки катта жамоатни ўрнига 3-4 кишилик жамоатни устун қўйишдан ҳам қайтаради. Имом бўлувчи кишилар иккинчи жамоат қилувчиларни тарафини олмай жамоатни битталаштиришга, катталаштиришга, имомларнинг ҳаққларига қилинадиган ғийбатларни тугатишга, узоқ ўтириб таомланишдан кўра катта жамоатга бориб кўпроқ савоб олишга тарғиб қилишлари шарт. Чунки шариатимиз маҳаллани маҳалла масжидига шаҳарни жума масжидларига дунёни Каъба атрофида жамланишига чақиради. Қанчалик жамоат майдалашса шунча қалбларини бир-бирларига нафратланиши, парокандалик, айрилган қўзи каби бўлиш кўпаяверади. 1-2 бор ёлғиз ўқишга тарғиб қилинса, одамлар катта жамоатга келишни одат қилишади. Шунинг учун ҳам иккинчи, учинчи ва ўнинчи жамоатларни макруҳ қилган. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat