Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ўз ҳаққини химоя қилиш

07:29 / 01.11.2017 | Бахромжон | 4261

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, мен илмим озлик қилиб бир нарсада қийналябман. Хулқимни чиройли қилиш йўлида харакат қилябман. Шундай вазиятлар бўлябдики, баъзи кишилар шарият ва жамият қоидаларига хилоф равишда менинг хаққимни поймол қилишябди. Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Ёмонликка яхшиликни эргаштир.» ва «Ким хақ бўлатуриб талашиб тортишишни тарк қилса, унга жаннатнинг ўртасида уй қурилади» каби ажр савоблар ваъда қилинган хадисларга асосланиб у инсонларни кечириб юборсам, бу ишни савоб учун эмас хаққимни химоя қилишдан қўрққанимдан, бандасига қарши чиқишдан қўрққанимдан, қўрқоқлик туфайли қилдим деган хаёллар келиб тушкунликка тушябман. Кейинги сафар ўз хаққимни химоя қилсам, дунё матохини деб кимгадир озор бердим, савобданам қуруқ қолдим деб яна тушкунликка тушябман. Устозлар, мусулмон киши ўз хаққини қандай вазиятларда химоя қилиб, қандай вазиятларда кечириб юбориши керак? Илтимос мендан маслахатингизни аяманг. Бизни мусулмонлардан қилган ва иймондек улуғ неъматни берган Аллоҳга ҳамд бўлсин!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Мусулмон киши ҳар қандай ҳолатда ўз ҳаққини химоя қилишга эга. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Молини химоясида вафот топган киши шаҳиддир” деганлар. Одамларнинг молини қаллоблик билан олишга ўрганган кишилар бўлса, уларда молни қолдирмаслик керак. Чунки қолдириш уларнинг қаллоблигига кўмаклашиш ҳисобланади. Тортишаётган одам ночор ва муҳтож бўлса уларга қолдирган маъқул.  Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat