Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Шайтон

13:44 / 11.05.2016 | Xojaylidan Polat | 1578

Ассалому алайкум! Аллоҳ таоло шайх Ҳазратларининг жойларини обод қилсин. «Шайтонга кучли нисбат бeриб юбормаслик кeрак» дeган гапларини эшитгандим. Шайтонга кучли нисбат бeриш қанақа бўлади? Раҳмат.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Инсон ҳамма қилган ишини “Буни менга шайтон қилдирди” деб унга осилиб олишдир. Аллоҳ таоло “Ҳижр” сурасида марҳамат қилади: قَالَ رَبِّ بِمَآ أَغْوَيْتَنِي لأُزَيِّنَنَّ لَهُمْ فِي الأَرْضِ وَلأُغْوِيَنَّهُمْ أَجْمَعِينَ 39. У деди: «Роббим! Мени йўлдан оздирганинг сабабли, албатта, мен уларга ер юзида (гуноҳларни) чиройли кўрсатаман ва албатта, уларнинг ҳаммасини йўлдан оздираман. Мана шу гапидан нима учун иблис Аллоҳдан ўзини йўқотиб юбормай, муддат беришини илтижо қилаётгани тушуниб олинади. Унинг мақсади одамлар қайта тирилтириладиган Кунгача тавба қилиб, ўзини ўнглаб олиш эмас экан. Балки иғво қилиб, одамларни йўлдан оздириш, уларга турли гуноҳ ва ёмонликларни зийнатлаб кўрсатиш экан. Бунинг сабаби эса Одам туфайли залолатга учрагани экан. Унинг гапига эътибор берайлик-а: «Роббим! Мени йўлдан оздирганинг сабабли…» – деяпти. Аллоҳ уни залолатга кетказган эмиш. Ўзи беайб экан-да. Аллоҳ уни залолатга кетказишига эса Одам сабабчи бўлган эмиш. Одам яратилмаганида, Аллоҳ уни Одамга сажда қилишга амр қилмас эди. Амр бўлмаса, исён ҳам бўлмас эди. Шайтон ва унга эргашганларнинг табиати шу. Ўзининг айбини тан олмайди. Ўз айбига бошқаларни сабабчи қилиб кўрсатаверади. Ўзи залолатга кетгани етмагандек, ўзгаларни ҳам залолатга кетказиш учун жон-жаҳди ила ҳаракат қилаверади. «...албатта, мен уларга ер юзида (гуноҳларни) чиройли кўрсатаман...» Ер юзида қандай гуноҳ, қандай ёмонлик бўлса, шайтон уни инсонга чиройли кўрсатишга ҳаракат қилади. Агар инсон бирон ҳаром ишга нафсида озгина майл сезса, ўша ишни унга шайтон иғво қилиб, чиройли кўрсатаётганини эсга олсин. Мабодо, инсон ўзининг тоат-ибодатларида сал бўлса ҳам дангасаликка майл топса, шайтон унга ўша дангасаликни чиройли кўрсатаётганини фикр этсин. Чунки шайтон: «...ва албатта, уларнинг ҳаммасини йўлдан оздираман», – деди. Яъни «Залолатга кетказишга, йўлдан уришга ҳаракат қиламан, адаштираман», – деди. Сўнг шайтон бундан мустасно бўладиганларни эслаб, деди: إِلاَّ عِبَادَكَ مِنْهُمُ الْمُخْلَصِينَ 40. Улардан танланган бандаларинг мустасно». Яъни «Бандаларингдан ибодатинг, тоатинг учун танлаб олинганларини адаштира олмайман», демоқчи. Аллоҳ Ўзига ихлос қилган бандаларнигина танлаб олади. Лаънати иблис бу гапни билиб айтган. Чунки Аллоҳга ихлоси бор бандаларни Аллоҳнинг Ўзи ҳимоя қилади. Шунинг учун шайтон бу бандаларни ҳеч қачон йўлдан оздира олмайди. Аллоҳга ихлоси йўқ, ғофил бандалар эса шайтоннинг иғвоси учун тайёр ўлжа ҳисобланади. У нимани чиройли кўрсатса, ўшанга ўзини уради. Оқибатда залолатга кетиб, шайтоннинг аскарларидан бирига айланади. قَالَ هَذَا صِرَاطٌ عَلَيَّ مُسْتَقِيمٌ 41. У Зот айтди: «Бу Мен учун тўғри йўлдир: إِنَّ عِبَادِي لَيْسَ لَكَ عَلَيْهِمْ سُلْطَانٌ إِلاَّ مَنِ اتَّبَعَكَ مِنَ الْغَاوِينَ 42. Албатта, сенга бандаларим устидан ҳукмронлик йўқдир, сенга эргашган гумроҳларгина мустасно. (“Тафсири Ҳилол” китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat