Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Кeлин салом ҳақида

21:13 / 02.11.2017 | Ilhom | 2636

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, олиб бораётган бу хайрли ишларингизга Аллоҳ барака бeриб, ажрини кўпайтириб бeрсин. Саволим кeлин салом қилиш ҳақида эди. Яъни бунда кeлинларни эгилиб салом бeриши ҳақида. Бир ҳадисни эшитишимча Муоз розияллоҳу анҳу Яманга бориб қарасалар аҳли китоблар ўз олимларига эгилиб, рукуга ўхшаб салом бeриб эҳтиром қилишар экан. Шунда Муоз розияллоҳу анҳу ўйлаб қолиб, бу ишга Росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи вассаллам ҳақлилар дeб, уларнинг олдиларига кeлиб шундай салом бeрганларида, у зот соллоллоҳу алайҳи вассаллам бундан қайтарган эканлар. Маърузада шундан кeйин аввалги шариатларда мавжуд бўлган тазим саждаси бизларда мансух бўлган дeб айтилган. Кeлин салом қилиш ҳукмини айтсангизлар. Катта раҳмат.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом!

Таъзим қилишда ҳаддан ошмаслик

Сажда ёлғиз коинот Холиқининг ҳаққидир, Ундан ўзга юлдузу, инсону, қуёшу ва унга ўхшашларнинг бирортасига сажда қилиш ҳаромдир. Сажда хоҳ ибодат ниятида бўлсин хоҳ таъзим ва икром ниятида бўлсин умматнинг ижмоъси ила ҳаромдир. Ибодат ниятида ўзгага сажда қилиш билан таъзим ва икром учун сажда қилиш орасидаги фарқ шуки, Аллоҳ таъолодан ўзгага сажда қилса кофир бўлади. Таъзим ва икром ниятида сажда  қилувчи кофир бўлмасада, ҳаром ишга қўл уриб фосиққа ҳукм қилинади. Ибодат ниятида Аллоҳ таъолодан ўзгага сажда қилиш бирор бир уммат ва бирор бир шариатда ҳалол эмасдир. Чунки бундай қилиш ширк ҳисобланиб, барча анбиё ва расуллар ундан қайтарганлар. Таъзим ва икром саждаси эса аввалги анбиё ва расуллар шариатида жоиз бўлиб, Одам алайҳиссалом дунёга келишларидан олдин Аллоҳ таоло фаришталарни у зотга сажда қилишга буюрган. Юсуф алайҳиссаломнинг ота ва акалари ҳам унга сажда қилганлари Қуръони Каримда зикр қилинган. Бу сажда биздан олдинги шариатда бўлиб, Исломда уни мансуҳ(бекор) қилинганлигига умматнинг барчаси иттифоқ қилганлар. “Аллоҳ таолодан ўзгага сажда қилиш мутлақ ҳаром” деб ҳукм чиқарганлар.

وَمِنْ آيَاتِهِ اللَّيْلُ وَالنَّهَارُ وَالشَّمْسُ وَالْقَمَرُ لَا تَسْجُدُوا لِلشَّمْسِ وَلَا لِلْقَمَرِ وَاسْجُدُوا لِلَّهِ الَّذِي خَلَقَهُنَّ إِن كُنتُمْ إِيَّاهُ تَعْبُدُونَ

Кечаю кундуз, қуёшу ой Унинг оят(белги)ларидандир. Бас, қуёшга ҳам, ойга ҳам сажда қилманг. Уларни яратган Аллоҳга сажда қилинг. Агар Унгагина ибодат қилмоқчи бўлсангиз. (Фуссилат сураси, 37-оят). Ислом шариати қўл бериб кўришишга рухсат берган. Аллоҳ таолонинг ибодатини қилаётган ҳолатдаги кўринишлардан рукуъ, сажда, қиёмда қўл боғлаб туриш каби ҳаракатларни Аллоҳ таолодан ўзгалар олдида қилишдан қайтарган.

صل حكم الانحناء عند التحية وأما الانحناء: عند التحية فينهى عنه كما في الترمذي عن النبي صلى الله عليه وسلم، أنهم سألوه: عن الرجل يلقى أخاه  ينحني له؟ قال: لا مجلة البحوث الإسلامية

Салом бериш вақтидаги эгилишнинг ҳукми тўғрисида келган фаслда: “Салом бераётган вақтда эгилиб салом беришдан қайтарилган. Саҳобалар Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан: “Киши биродарига йўлиққанда (саломлашиш учун) унга эгилса бўладими?” деб сўрадилар. Шунда у зот “Йўқ” дедилар. (“Мажаллатул буҳусил исламия”). Юқорида айтилганлардан шуни хулоса қилиш мумкинки, инсоннинг инсонга икром ниятида қилган таъзими инсоннинг Аллоҳга қиладиган ибодат таъзими суратида бўлмаслиги керак. Ҳозирги кунимизда ҳам ўзбекларнинг урф-одатларига қўшилиб кетган баъзи бир урфлар бор. Масалан, “келин салом”даги келиннинг бошқаларга таъзим қилиши ҳам худди намозда Аллоҳ таолога рукуъ қиладиган даражада эгилишга ўхшайди. Келиннинг бошқаларга таъзим шаклидаги саломи халқимизнинг чиройли ва ўзига хос одатларидан бўлсада, таъзимда рукуъ даражасигача эгилмасликка эътибор қаратсак, мақсадга мувофиқ бўлади.

Муҳаммад Шафиъ Усмоний роҳимаҳуллоҳ  “Аҳкамул Қуръан”. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat