Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Мерос ва ҳадя

09:58 / 03.11.2017 | Sherzod | 4248

Ассалому алайкум! Мен бувам яъни адамни адаси билан яшайман. Бувамни 3 ўғил ва 2 қизлари бор. Бувам менга «мен болаларимни хаммасини уй-жой билан таъминлаганман. Бу уй сенга» деб уйни менга нотариусдан хадя шартномаси орқали расмийлаштириб бердилар. Бувамни айтишларича бу уй уларга оналаридан мерос қолган экан. Мабодо бувамни вафотидан кейин уларнинг бошқа фарзандлари яъни амма ва амакиларим «бу уйда бизни хам улушимиз бор» деб унга даво қилишса  тўғри бўладими? Чунки қонунан уй мени номимга ўтган, қонунан бунга ҳақлари йўқ, лекин шаръан ҳақлари борми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Бу сизга ҳадя қилиш ҳисобланади, ҳадя тўлиқ бўлиши учун ҳадяни берувчи олувчига тўлиқ топшириши шарт. Фуқаҳолар “Бунинг учун ҳадя қилувчи уйни ҳадя қилаётганида уйдан кўчага чиқиб, “мендан қабул қилиб оли” деса, олувчи “қабул қилдим” деса, ўша нарса ҳадя олувчининг мулкига ўтади” деганлар. Шунда бобо вафотидан кейин бошқаларнинг меросдан улуши қолмайди. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat