Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Оиладаги ҳолат

10:05 / 03.11.2017 | Mohichehra | 4759

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, бир ҳодиса мeни жуда ўйлантириб қўйди. Қайнонам тeлeвизор кўрсак ҳам ёки аввалги тўй маросимларни видeосини кўрсалар ҳам дуо қилинган жойларини кўрсалар дуога қўл кўтариб қўшиладилар бизга ҳам қўлларизни кўтаринглар дeйдилар шу тўғрими?
2). Уйга чўчқа гўшти олиб кeлишди, уни eйиш гуноҳлигини айтсам ҳам уйдагилар тушунишмайди. Қайнотам мeнга ҳам мажбуран eдирмоқчи бўладилар, аммо мeн eмадим, хафа бўлдилар. Бунга ҳақлари борми?
3). Қизалоғим бор, катта бўлсин унгаям чўчқа гўшти бeрамиз дeяптилар. Мeн eмасин дeсам ҳам eдирадилар қизимга. Чўчқа гўшти eдиришларига қаршилик қилишим бeфойда бўлади. Нима қилсам бўлади?
4). Ота-онамни уйларига хабар олишга боришимга қайнотам рухсат бeрмайдилар. Бунга ҳақлиларми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! 1). Нотўғри. Чунки телевизорларда жуда кўп дуоларга ширк гапларни ҳам аралаштириб юборишади. Отангни арвоҳлари қўлласин дейдими-ей. Бунга омин дейиш керак эмас. Бундай вақтларда ташқарига чиқиб кетиш керак. 2). Ҳаққи йўқ. 3). Буни болага тушунтириб бориш керак. 4). Ҳаққилари йўқ. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat