Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қўшни ҳаққи

09:28 / 22 май | AIDA | 286
Ассалому алайкум! Биз турмуш ўртоғимнинг амакиси билан қўшни турамиз. Ҳовлимиз алоҳида. Амакилари вафот этган, лекин аёллари тирик. Мен гоҳида у кишига нон ёпсам тандирда 1та ёки 2та узатаман. Қайнонам буни хушламайди, гоҳида беркитиб бераман. Унни қайнонам пенсиясига оладила гоҳида. Хамир қориб, нонни ўзим ёпаман. Турмуш ўртоғимни бундан хабарлари бор. Бермай десам опоқим қари ҳассада юради. Яна улар булка нон ейишади. Шуни учун уларга илингим келади, дуоларини олсам дейман. Қайнонамни ҳаққига хиёнат қилган бўлмайманми?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Эрингиз билан маслаҳат қилинг. 

عَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا قَالَتْ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: إِذَا أَنْفَقَتِ الْمَرْأَةُ مِنْ طَعَامِ بَيْتِهَا غَيْرَ مُفْسِدَةٍ كَانَ لَهَا أَجْرُهَا بِمَا أَنْفَقَتْ وَلِزَوْجِهَا أَجْرُهُ بِمَا كَسَبَ، وَلِلْخَازِنِ مِثْلُ ذَلِكَ، لَا يَنْقُصُ بَعْضُهُمْ أَجْرَ بَعْضٍ شَيْئًا 

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Агар аёл ўз уйининг егулигидан зиён келтирмай нафақа қилса, унга нафақа қилганининг ажри, эрига эса топиб келганининг ажри бўлади. Хазинабонга ҳам ўшанча (ажр) бор. Улар бир-бирларининг ажрларидан ҳеч нарсани камайтирмайдилар», дедилар». (“Олтин силсила” китобидан Саҳиҳул Бухорий). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat