Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Пуллик программа

18:59 / 07.11.2017 | Ahmad | 2522

Ассалому алайкум! Устозлар, ман хозирда Web сайт қилишни ўрганвомман, ишлатвотган программаларим Sublime text 70$ Prepros 29$ туради лeкин улада free unlimited trial диган нарсаси бор яъни пул тўламасдан бир умр ишлатиб юрвуриш мумкин, саволим шундаки шу программаларни ўрганиш учун ишлатиб пул топганимда сотиб олсам бўладими?
2) Adobe Photoshop диган программани crack яъни бузилган вариантини ишлатаман ман бу программани 1000 дан 1 қисмини ишлатаман (бу программа unlimited free trial эмас) буни хам ўрганволиб пул топишши бошлаганимда тўласам бўладими? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! 1). Ҳар бир дастурнинг ичида муаллиф томонидан ёзилган фойдаланиш шартлари(полъзователъское соглашение ёки terms of use) бўлади. Ўша матннинг ичида ушбу дастурнинг муаллиф тарафидан ишлатиш рози бўлган шартлари мавжуд. Масалан сиз кўрсатаётган free unlimited trial версиясида фақатгина таълим сохасида ишлатишга рухсат берилган бўлиши мумкин. Кўп дастурларда тижорий мақсадда ишлатиш учун шу дастурни сотиб олишни муаллиф шарт қилган бўлади. Ўша матнларни ўқиб чиқишингиз керак. Агар муаллифнинг пулсиз ишлатиш жоиз деганларининг орасида сизнинг ишингиз бўлса пулсиз ишлатишингиз мумкин. 2). Бундай қилсангиз муаллифлик ҳуқуқини бузган бўласиз. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat