Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Илон,кабутар,типратикан,тошбақа гўштларини теса бўладими?

00:00 / 19.02.2007 | eski savollar | 4901
ҲУРМАТЛИ СҲАЙҲ ЖАНОБЛАРИ ИЛОН, КАБУТАР, ТИПРАТИКОН, ТОСҲБАҚА УЛАРНИ ГУСҲТЛАРИНИ ИСТЭМОЛ ҚИЛСА БУЛАДИМИ.? ҚАЙСИ САБАБЛАРГА КУРА МУМКИН ЙОКИ ЙОҚ.?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларида типратикон зикр қилинди. Бас, у зот:«У ифлослардан бир ифлосдир», дедилар».Абу Довуд ва Аҳмад ривоят қилган.Бу ҳадиси шарифдан типратикон ҳам ҳаром эканлиги келиб чиқади. Шунингдек, сичқон, калтакесак, илонлар ва уларнинг тоифасига ўхшаш бошқа зараркунанда ҳайвончалар ҳам ҳаромдир.Ҳам сувда, ҳам қуруқликда яшайдиган ҳайвонлар.Бу турдаги ҳайвонларга бақа, тошбақа, саратон, илон, тимсоҳ кабилар киради. Ҳанафий мазҳаби бўйича мазкур турдаги барча ҳайвонлар ҳаромдир.Парандалардан тирноқли чангали бўлмаган ва хонакилаштирилганлари, товуқ, кабутар, туяқуш, ўрдак, ғоз кабилар ҳалол.

Топ рейтинг www.uz Openstat