Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қизлар ибоси

11:50 / 09.11.2017 | Mamura | 3657

Ассалому алайкум! Аллоҳ хаммамиздан рози бўлсин. Саволим ноўрин бўлса узр. Ҳозирда жуда кўп бўлаётган воқеа, шулардан биттасини айтсам. Дугонам ўғил уйлантирди, келин ўз хаёсини сақлолмаган қиз экан.  Генеколог(шахардаги) қизни “тўғрилаб” қўйган, вилоятда генеколог гаплашилган бўлиб, медасмотрга пок деб қўл қўйган. Ўша кечаси қиз ҳаммасини тан олган. Уйида опаси билиб генекологга оборган, хеч ким билмай қолади деб ўйлашган. Ростдан ҳам билмаганлар бўлди. Куёв ҳалигача билмайди, озгина одам билади, лекин хеч ким индолмайди. Дугонам қизни уриб-туртмасдан ота-онасига олиб бориб топширди. Нарсаларини ҳам хиёнат қилмасдан олиб бориб берди. Дугонамнинг оиласи тарбияли, намозхон одамлар, ҳозирда у “Бундай ишга Исломда қандай йўл тутиш керак эдикин” деб ўйланиб қолди. Ёмон иш қилиб қўймадикми деб ҳижолатда. Энди бошқа келин қиса бўладими? Келинга талоқ бериши керакми? Куёвни алдаб аввал бошқа йигит билан зино қилиб юрганини яшириб яшаётганларни исломда ҳукми нима? Дугонам генекологларга жазо тайинланишини сўравотди, шу тўғрими? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат. Хайрли ишиларингиз давомли бўлсин. Кўп савол-жавобларни ўқиб хатоларимни тўғрилаяпман. Аллоҳим Ўз ҳаммамизни йўлидан адаштирмасин.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом!

Шунинг учун ҳам шариатимиз ёлғондан гувоҳлик беришни энг улкан гуноҳлардан деб ҳисоблаган. Бир генекологнинг бефаросатлиги, динсизлиги шунчалик исроф, нотинчлик, шармандалик ва оворагарчиликка сабаб бўлган. Аввалдан покликни, ҳаёни, сабрни ўзига лозим тутмаган қизда хайр барака бўлмайди. Келинга талоқни бериши керак, генеколог эса қонун олдида жавоб берсин. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat