Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ота-она билан муомала

13:00 / 11.11.2017 | IlmIzlab | 3142

Ассалому алайкум! Ота-она фарзандларининг ишлаб топаётган пулларига қанчалик ҳаққи бор? Бу масалада фарзанд қандай йўли тутиш керак шариат томонидан қаралганда? Фарзанд ҳамма топган пулини уларга берсаю, аммо улар на ўзларига ва на фарзандларига керакли даражада сарф қилишмаса. Ҳатто фарзанд касал бўп қолиб пулга муҳтожга бўлганда улар бунга пул беришмаса ва ҳар бир топаётган пулини тийин тийинигача сўраб, суриштириб назорат қилиб келишса. Бундай ҳолатда фарзанд қандай йўл тутиши керак? Ҳақиқатни айтса эшитишмаса, ёлғон ишлатса гуноҳ бўлса. Уларга индамай керакли бўлган миқдордаги пулни олиб қўйиб, бермаса бўладими? Ота-она пулни йиғиб ўтириб керакмас, гуноҳ ва исроф ишларга сарф қилиб юришсачи?
2). Бу ҳолатда фарзанднинг қиз ёки ўғиллиги аҳамиятга эгами? Бирон нимани ўзгартирадими?


"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! 1). Пул ишлаб топувчиники бўлади. Ота-она еб ичиш ва кийинишга муҳтож бўлса, ўшанча миқдор бериш фарзанднинг зиммасига вожиб. Агар уларни ўзларида бунга етарли маблағ бўлса, фарзанднинг зиммасида бериш вожиб эмас. 2). Фарқ йўқ. Ҳеч нарсани ўзгартирмайди. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat