Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

ис чикариш

22:00 / 28.09.2018 | баргида | 2319
Ассалому алайкум! Уйда қайна қайнатам ис чиқариб туришади. Ош дамлаб, челпак қилдиради. Фақат қўй гўштидан деб уйда авлё қилиб олган жойлариям бор. Ўша ерга шам ёқишади. Азизларга шерларга ишонишади. Турмуш ўртоғим неча марта буни тўғри эмас катта ширк деса ёқтиришмай уришиб тушинишмайди. Мен келинман қил дегандан кейин йўқ деёлмайман. Ош дамлаб айтганларидай ишларни қиламан. Менга гуноҳ бўладими қилсам? У қилинган нарсаларни ейишга бўладими?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Сиз бу ишларга аралашманг. Ейиш ҳам жоиз эмас. 

عَنِ الْحَسَنِ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ  صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم: لَا طَاعَةَ لِمْخْلُوقٍ فِي مَعْصِيَةِ الْخَالِقِ. رَوَاهُ ابْنُ أَبِي شَيْبَةَ. (متفق عليه) 

Ҳасандан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Холиқнинг маъсиятида махлуққа итоат йўқ» – дедилар”. Ибн Абу Шайба ривоят қилган. (Муттафақун алайҳ)
Яъни, бандани рози қиламан деб, Аллоҳ таолони норози қиладиган нарсани қилиб бўлмайди. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat