Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ватан ҳимоячиси

13:02 / 11.11.2017 | Odilbek | 3960

Ассалому алайкум! Устозлар, мeн баъзи одамлардан “1 соат чeгарада туриш нeчи ракат номоз ўқиганга тeнг” деган гапни эшитаман. Шу гап тўғрими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом!

عَنْ سَلْمَانَ رضي الله عنه قَالَ : سَمِعْتُ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ : رِبَاطُ يَوْمٍ وَلَيْلَةٍ خَيْرٌ مِنْ صِيَامِ شَهْرٍ وَقِيَامِهِ وَإِنْ مَاتَ جَرَى عَلَيْهِ عَمَلُهُ الَّذِي كَانَ يَعْمَلُهُ وَأُجْرِيَ عَلَيْهِ رِزْقُهُ وَأَمِنَ الْفَتَّانَ  رواه مسلم

Салмон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: “Бир кеча-кундуз риботда туриш бир ойлик(нафл) рўза ва бир ой кечасида туриб(нафл) ибодат қилишдан яхшидир. Агар у ўша қилиб турган иши устида вафот топса, ўша иши(нинг савоби) тўхтамай жорий бўлиб туради. Унга ризқи ҳам етказилиб турилади ва фаттон(мункар-накир)дан омонда бўлади” деяётганларини эшитдим. Муслим ривояти. Рибот деб – мусулмонларнинг чегарасини қўриқлашга айтилади. Бу ҳадисдан риботнинг фазилати ўта улуғ эканлиги билинади. Аммо бу савоблар иймон келтирган ва бошқа фарзларни ҳам вақтида бажарувчилар учундир. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat