Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ҳаромлигининг ҳукми

20:09 / 19.11.2017 | Lochin | 2767

Ассалому алайкум! Нафақат ўзбек халқи балки қўшни халқлар ва чет эл давлатларида хам гувох бўлишингиз мумкинки, мусулмонларнинг тамаки махсулотларини чекадиган, спиртли ичимлик истемол қиладиган ва спиртли ичимлик истемол қилмай, лекин чўчқа гўштини ейдиган инсонларга бўлган муносабати тамом ила фарқ қилади. Ўзбек мусулмонларининг орасида кўп инсонларнинг шу нуқтаи назардан гунохкорларга (тамаки махсулоти ёки спиртли ичимлик ёки чўчқа гўштини истемол қиладиган инсонлар) бўлган муносабатларига гувох бўлганимдан келиб чиқиб айтишим мумкин-ки, чўчқа гўштини ейдиган инсонга нисбатан нафрат туйғуси тамаки чекадиган ёки спиртли ичимлик истемол қиладиган инсонларга бўлган нафрат туйғусидан анча кучлидир. Нафақат ёшлар балки кексалар орасида хам бу ходисалар жуда кўп марта бўлиб ўтганини пайқаганлар кам бўлмаса керак деб ўйлайман. Шу вазиятлардан келиб чиққан холда мен бир савол туғилади: Тамаки чекиш, спиртли ичимлик истемол қилиш ва чўчқа гўштини истемол қилиш бир хил даражада ҳаром ва гуноҳми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Ароқ билан чўчқа гўштини истеъмол қилишнинг ҳукми иккиси ҳам Қуръон оятлари билан ҳаром қилинган. Бизнинг диёрларда чўчқа гўштини ейиш оммавий урф бўлмагани учун бу иш одамларга оғирроқ кўринади. Ароқ ичувчилар уларга нисбатан кўпроқ бўлгани учун одамлар буларни кўриб кўзлари ўрганган, сигарет чекиш ҳам шундай. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat