Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Дўстларга насиҳат қилиш

06:37 / 22.11.2017 | Javohir | 5140

Ассалому алайкум! Бизни ўқишда курсдошларим билан бирга ўтирганимизада баъзи вақтларда номаъқул гаплар гапиршади, динга тўғри келмайдиган гаплар, бир хилларида уйин қилиб «яҳудийлар икки елка қорин ва оғзига қўлини текказиб, крестни кўрсатишади» шундай қилишади, шунда жаҳлим чиқади. Мусулмон бўлиб, саводсизлигидан қилиб юрган нарсалигига. Гапирай десам «Террористмисан» дегандай қилишади гапиргим келмайди. Шу каби ҳолатларда нима қилсак бўлади? Яъни биз уларни эшитсак гуноҳ эмасми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Аллоҳ бизларни бундай вақтларда ундай жойларда ўтирмай кетишга буюради. Аллоҳ таоло “Анъом” сурасида марҳамат қилади:

وَإِذَا رَأَيْتَ الَّذِينَ يَخُوضُونَ فِي آيَاتِنَا فَأَعْرِضْ عَنْهُمْ حَتَّى يَخُوضُواْ فِي حَدِيثٍ غَيْرِهِ وَإِمَّا يُنسِيَنَّكَ الشَّيْطَانُ فَلاَ تَقْعُدْ بَعْدَ الذِّكْرَى مَعَ الْقَوْمِ الظَّالِمِينَ۝

68. Оятларимизни (истеҳзо қилишга) шўнғиётганларни кўрган чоғингда, то ундан бошқа гапга шўнғигунларига қадар улардан юз ўгир. Агар шайтон эсингдан чиқарган бўлса, эслаганингдан сўнг золим қавмлар билан ўтирма! Иймон масаласида зид бўлган қавм билан бирга ўтириш, унс-улфат топиш осон иш эмас. Айниқса, ўша кофирлар мажлисда Аллоҳнинг оятларини масхара қилаётган бўлсалар, уларнинг бу истеҳзоларини тинглаб ўтириш ҳеч тўғри келмайди. Шунинг учун ҳам Аллоҳ таоло Ўз Пайғамбари Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «золим қавмлар» – мушрикларнинг ўшандай мажлисларида ўтиришларини ман қилмоқда. «Оятларимизни (истеҳзо қилишга) шўнғиётганларни кўрган чоғингда, то ундан бошқа гапга шўнғигунларига қадар улардан юз ўгир». Демак, ундай қавм қурган мажлисга яқинлашиш ҳам мутлақо мумкин эмас. Агар гап нима ҳақида кетаётганидан бехабар ҳолда ёки ушбу амри илоҳийни унутиб қўйиб, улар билан ўтириб қолинган бўлса, «Агар шайтон эсингдан чиқарган бўлса, эслаганингдан сўнг золим қавмлар билан ўтирма!» деган кўрсатмага биноан, у мажлисдан дарҳол туриб кетиш лозим. ("Тафсири Ҳилол" китобидан). Ушбу оятдан куфрга далолат қиладиган мажлисларда ўтирганда уларни огоҳлантириш, агар қабул қилмасалар бошқа гапга ўтгунича уларни тарк қилиш керак бўлади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat