Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Эр киши хотинини уриши жоизми?

11:09 / 13.07.2018 | Koodretow (R-life) | 3569
Ассалому алайкум! Мен муслим.уз сайти орқали эркак киши аёлига қўл кўтариши мумкин бўлган вазият ҳақида ўқиган эдим, аммо ислом.уз сайтида эса савол-жавоблар орасида эркак киши аёлини уришга ҳаққи йўқлиги таъкидланганлигини ўқиб қолдим, булардан қай бири тўғрию қай бири нотўғри? Бир бирига зид бўлган маълумотлар берилган, мана сизга муслим.уз даги маълумотни ҳам жўнатаяпман: Аллоҳ таоло айтади: “Хотинларингизнинг итоатсизлигидан қўрқсангиз, аввал уларга панд-насиҳат қилинглар, сўнг (яъни, насиҳатларинг кор қилмаса) уларни ётоқларида тарк қилингиз, (улар билан бир жойда ётманг, яқинлашманг), сўнгра (яъни шунда ҳам сизларга бўйсунмасалар) уринглар. Аммо сизларга итоат қилсалар уларга қарши бошқа йўл ахтарманглар. Албатта, Аллоҳ энг юксак ва буюк бўлган зотдир” (Нисо сураси, 34-оят). Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи вассаллам айтдилар: “Уч тоифа одамнинг намози мақбул бўлмайди ва бирорта яхшилиги осмонга кўтарилмайди. 1) Қочоқ қулнинг то хўжайинларига қайтиб, қўлини уларнинг қўлларига қўймагунча; 2) Эрини ғазаблантирган, норизо қилган аёлнинг то эри ундан рози бўлмагунча; 3) Ва мастнинг то ўзига келмагунча” (Ибн Ҳиббон, Ибн Хузайма ривояти). Ривоят қилинадики, аёл қиёмат куни биринчи бўлиб, намоз ва эридан сўралади.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Сиз биздан уриш керак экан деб сўраётган бўлсангиз ўзбек эркаклар рухсат берилмасдан туриб ҳам уришни ўз жойига қўйишади. Ундан ортиғига шариатимиз рухсат бермайди. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat