Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Туш табири ҳақида

19:55 / 29.11.2017 | Usmon | 3344

Ассалому алайкум! Туш табири ҳақиқатдан ҳам бор нарсами? Ман “Туш табири” деган илова ёзиб олудим, шу нарсага ишонса бўладими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Бу ҳам бир фан бўлиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам туш таъбир қилувчиларнинг энг комили бўлганлар. Улардан саҳобалар, саҳобалардан тобеъин ва ҳоказолар ўрганиб бу силсила ҳозиргача давом этиб келмоқда. Тушни таъбир қилиш алоҳида бир фан бўлиб, бу ҳам таъбир қилувчи уламолар орқали шогирд тушиб ўрганиладиган илмдир. Китобга қараб таъбир қилиш кўп ўринларда тўғри бўлмайди. Чунки машҳур туш таъбир қилувчи Муҳаммад ибн Сирин раҳматуллоҳи алайҳ бир хил туш кўрган бир неча шахсга бир неча хил таъбир айтганлар. Ҳатто таъбир қилувчининг таъбир қилишдаги нияти, Аллоҳ таолога бўлган тақвоси ва оят ҳадисларни билиши ҳам катта аҳамиятга эгадир. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat