Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Туққан аёл

18:09 / 07.02.2017 | Шахноза | 1775

Ассалому алайкум! Туққан аёлнинг туғруқдан аввал қилган барча гуноҳлари кечирилиб «онадан туғилгандай» бегуноҳ бўлиши ростми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом!

عن أنس رضي الله عنه، أن حاضنة إبراهيم ابن النبي صلى الله عليه وسلم: قالت: يا رسول الله تبشر الرجال بكل خير ولا تبشر النساء.... فقال: أفما ترضى إحداكن أنها إذا كانت حاملاً من زوجها وهو عنها راض أن لها مثل أجر في سبيل الله، فإذا أصابها الطلق لم يعلم أهل السماء وأهل الأرض ما أخفي لها من قرة أعين، فإذا أرضعت لم يخرج منها جرعة من لبنها ولم يمص منها مصة إلا كان لها بكل جرعة وبكل مصة حسنة، فإن أسهرها ليلة، كان لها مثل أجر سبعين رقبة تعتقهن في سبيل الله. رواه الطبراني في الأوسط

عن ابن عمر رضي الله عنهما، أن النبي صلى الله عليه وسلم قال: المرأة في حملها إلى وضعها إلى قضائها كالمرابط في سبيل الله فإذا ماتت فيما بين ذلك فلها أجر شهيد. رواه الطبراني

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади :  Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўғиллари Иброҳимнинг энагаси : “Ё Расулуллоҳ эркакларни барча яхшилик ила башоратлантирасиз, аёлларга башорат бермайсиз?”. У зот : “Сизларнинг бирингиз эри ундан рози бўлган ҳолда эридан ҳомиладор бўлса, унга Аллоҳнинг йўлидаги ажр баробарича(савоб) бўлишига рози бўлмайдими? Фарзанд туғса, осмон ва ер аҳли у аёл учун яшириб қўйилган кўз қувончи(қанчалигини) билолмайди. Қачонки эмизса, ундан чиққан ҳар бир сўрилган ва ютум сутга у аёл учун бир савоб бўлади. Агар (фарзанди туфайли) кечаси бедор бўлса, Аллоҳ йўлида етмишта қулни озод қилгани савоби баробарича унга бўлади” дедилар. Табароний ривояти. Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади : Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам  айтдилар : “Аёл киши ҳомиладорлигидан туққунича, Аллоҳ йўлидаги муробит* кабидир. Агар ушбулар орасида вафот этса, унга шаҳиднинг ажри берилади”. Табароний ривояти. Муробит – Аллоҳ йўлида ватанининг сарҳадларини қўриқловчи. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat