Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Оила

00:00 / 29.05.2010 | eski savollar | 303
Ассалому алайкум устоз Шайх хазратлари, менга бу сайтдан хамкасбим хабардор килиб колди, Сиздан оила-аъзоларим соғ-омонлиги учун дуо қилиб беришингизни сўрайман. Қуйида ёзилганларни ўз қимматли вақтингизни бирмунча аямасдан ўқиб чиқишингизни илтимо қилиб қоламан. Мен оилада тўнғич ўғилман, ота-онам, иккита укам, ожизам ва бир ўғлим бор. Ўқишни битириб бўлгандан сўнг бир-икки йил давлат хизматида ишладим. Ундан сўнг анча вақт беиш бўлиб юрдим. Кейин яна давлат хизматига ишга кирдим, у ерда ҳам бир йил ишладим. Хозир эса бир корхонада ўз мутахасислигим бўйича ишлаб келмоқдаман. Менинг ишимдан эса ота-онам норози бўлмоқдалар, сабаби ушбу ишлаган ерларимдан кўп даромад топа олмадим. Ўқимаган хунарга эга бўлмаган укаларимни мендан кўра кўпроқ пул топаётганлигини билдиришмоқда. Охирги ярим йилдан буён порахўрлик, таъмагирликдан ўзимни тиймоқдаман. Аллохни розилиги учун ибодатларимни адо этиб бормоқдаман. Бироқ ота-онамларни норозилиги юрган йўлимда дилимни хуфтон қилмоқда. Бундай ўйлам қарасам ҳам ҳақиқатдан ҳам укаларимдан кўра икки-уч баробар кам даромад қилаётган эканман. Лекин мен ҳам иложи борича халол луқма едирай деб юрибман. Бу ҳам менга аллохнинг синовидан бири деб хисоблайман. Дадам эса сени ишинг икки-уч йилдан буён юришмай қолди, домлага бориб ўқитиб юбор деб бир марта айтиб ҳам ўтди. Мен эса бундай ирим-сиримларга ишонмаганлигим учун майли деб ўзим хохламаган ҳолатда бир марта бордим кўнглим бўлмасдан ўқитадиганни олдига кириб чиқдим. Қўшимча даромад қилай деб кредит олиб бир фирма очиб хизмат кўрсатишни йўлга қўймоқчи эдим шу ҳам бўлмади, бой бердим. Хурматли устоз ҳозирги пайтда нима қиларимни билмай қолдим. Сабр қилишга уриняпман, худодан сабр-тоқат, қарзларимга нажот, ишларимга барокот тилаб юрибман. Шу сабабли сиздан юқоридаги ҳолатлар юзасидан маслаҳатлар беришингизни, менинг учун аллохни суйган бандаси қаторида юришлигимни сўраб беринг. Сизнинг илмингизни аллоҳ бундан зиёда қилсин.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Сабрда давом этинг. Ҳалолнинг баракаси бўлади. Аллоҳга чин дилдан дуода бўлинг. Имкон топсангиз, “Воқиеъа” сурасини ризқланиш нияти билан ўқиб юришга одатланинг.

Топ рейтинг www.uz Openstat