Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Лафздан қайтиш

22:01 / 11.12.2017 | Abu Islom | 2572

Ассалому алайкум! Қилаётган ишларингизда Аллоҳ сизларга куч ато этсин. Яқинда бир дўстими Твиттер ижтимоий тармоғида «Мана шу постим соат 20:00гача 200 РТ («Лайк», «Менга ёқди»га ўхшаш) йиғса РТ босганларни ҳаммасига 20.000 сўмдан Пайнет қилиб бераман» деб лафз қилиб қўйдилар. Айтилган вақтгача керагидан ортиқ РТ тўпланди. Муддат якунига етганида бу гапни ёзганда ҳазиллашганликларни ва РТ тўплашда нохолисликка йўқ қўйилганини, битта одам сохта аккаунтлардан хам РТ босди деб иддао қилишга ўтдилар. Мен қатори кўпчилик (ҳаттоки ўша одамнинг яқин дўстлари ҳам) эркак кишини лафзи битта бўлиши кераклигини, у киши 20.000 сўмдан тўлов амалга оширишлари кераклигини такидлашди. Сабаби РТ йиғилиши бошланишидан олдин у киши соҳта овозлар қабул қилинмайди демаган эдилар. Мен у дўстимизга пул тўлашни истамасангиз икки ракат нафл намозини ўқиб, тавба қилиб, ҳалқдан узр сўранг дедим. Афсуски у киши ўзини хақ билиб бу ишни ҳам қилишни ҳоҳламадилар. Сизлардан илтимос мана шу вазиятга ойдинлик киритиб берсаниз.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумо вафотларидан олдин ёнидагиларга: “Мен фалончига қизимни бераман деб айтмагандим, лекин ваъдага ўхшаш гап гапиргандим. Гувоҳ бўлинглар қизимни унга никоҳлаб бердим. Аллоҳнинг ҳузурига учдан бирим мунофиқ бўлган ҳолатда йўлиқишни хоҳламайман” дедилар. Учдан бири мунофиқ бўлишидан мурод ушбу ҳадисга кўра: Имом Бухорий Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда ёлғончилик мунофиқликнинг учдан бир қисми сифатида баён қилинган: «Мунофиқнинг аломати учтадир: гапирса, ёлғон гапиради, ваъда берса, хилоф қилади, аҳд қилса, алдайди». Демак, ёлғончилик мунофиқликнинг биринчи ва етакчи сифатидир. Ёлғон гапирган одам мунофиқликнинг учдан бирини қилган бўлади. Албатта, ёлғончи ваъдасида турмайди, аҳдига вафо ҳам қилмайди. Оқибатда бундай одам тўлиқ мунофиқ бўлади. Мунофиқлик эса кофирликдан ҳам ёмонроқдир. Мунофиқлар Қуръони Каримнинг таъбири билан айтганда, жаҳаннамнинг энг тўридан жой оладилар. Имом Аҳмад ибн Ҳанбал ривоят қилган ҳадисда жумладан, шундай дейилади: Бир одам келиб: «Эй Аллоҳнинг Расули! Дўзах амали нимадир?» деб сўради. Расулуллоҳ: «Ёлғончиликдир. Агар банда ёлғон гапирса, фожирлик қилади, фожирлик қилса, кофир бўлади, кофир бўлса, дўзахга киради», деб жавоб бердилар. ("Ҳадис ва Ҳаёт" китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat