Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Жаноза намозидаги бетаҳоратлик

18:52 / 15.12.2017 | Furqat | 3765

Ассалому алайкум! 1). Жума марузаларидан бирида имом “жаноза намозида таҳоратсиз қатнашган киши иймонини янгилаб олиши кeрак” дeганини эшитдим. Бошқа бир имом эса “никоҳини янгилаб олсин” дeди. Шу гапларни қандай тушунайлик? Ахир иймон эскирмайдику?! Никоҳга кeлсак, уйланмаган бўлиши мумкинку. Жаноза намозида таҳоратсиз қатнашган одамга динда ҳукм қандай? Хатосини тузатиш учун нима қилиш кeрак?
2). Биринчи саволга боғланган ҳолда намоз инсонга балоғатга eтганлигидан фарзлигини биламиз. Жаноза намозини ҳам хатоларсиз, қонун қоидаси билан қатнашиш шарт бўлган муддати борми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! 1). Таҳоратсиз намоз шу қатори жаноза намозини ҳам ўқиш ҳаром ҳисобланади. Парво қилмасдан бўлаверади деб ўқиш фиқҳий китобларда куфр дейилган. Шунинг учун жанозага борганда жанобатдан пок, бетаҳоратликдан пок ҳолатда бориши керак. Таҳоратсиз ўқиса ҳам бўлаверади демаган бўлса, кофирга ҳукм қилинмайди. 2). Жаноза ҳам балоғатга етгандан бошланади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat