Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Намоз вақти кирганида сафарга чиқиш

18:51 / 15.12.2017 | Saidiy80 | 2783

Ассалому алайкум! Агар бир инсон мусофир юртдан бир намоз вақти кирганда чиқса, ва муқим юртига ўша намоз вақти чиқмасдан туриб етиб келса намозни қаерда ўқиши керак? Яқинда менда шундай ҳолат бўлди. Мусофир ердан чиқаётганимда пешин намози вақти кириб қолди. Аеропортда бўлганлигим сабабли у ерда ўқий олмадим. Шундан сўнг самолётда ишора билан қаср ўқидим. Чунки етиб келганимда намозни охирги вақти бўларди ва тахорат олиб ўша ернинг ўзида вақтида ўқишга имконим бўлмасди. Шу ҳолатда тўғри қилдимми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Агар мусофирликда ўқиса қаср ўқийди. Муқим бўлганида муқимнинг намозини ўқийди. Вақти чиқмаса қаерда ўқишнинг фарқи йўқ. Ўтириб ўқиш билан намознинг фарзи бўлган қиём ва қиблага юзланиш топилмайди. Шунинг учун қайта ўқиб олинг. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat