Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Юракка иймон тўлдириш

13:37 / 17.12.2017 | Muslim | 5165

Ассалому алайкум! Сизга берадиган саволим шуки мени яқинда турмушга беришмоқчи, лекин у бола умуман диндан хабари йўқ. Намоз ўқишниям билмас экан, мен унга қандай намоз ўқинг деб айтишим мумкун? Айтишадику аёли эрига устозлик қила олмайди, бўлмайди деб. Илтимос шу масалада ёрдам беринглар. Агар  мен қори болага турмушга чиқаман десам, ўқиган ва диндан хабари бор боллар ҳам фақат ўзига ўхшаган ўқиган қизларга уйлансалар, ўқимаган ва диндан унча хабари йўқлар шудай қолиб кетаверадиларми? Шунинг учун мен ҳам у болани ва оиласини хеч бўлмаса фарз бўлган 5 вақт номозга чорламоқчиман. Бу ишим тўғрими ёки нотўғрими? Жавоб учун олдинтан раҳмат.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Чорлашингиз мумкин, аммо намозга ва ибодатга кирмаса бир умр ўзиз билган махлуқ билан яшаб ўтасиз. Аввал намозга кирсин, мустаҳкам бўлсин кейин турмушни ўйлаб кўриш ихтиёрингиз. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat