Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Уйланиш

00:00 / 03.06.2011 | eski savollar | 1176
Ассалому алайкум хурматли Шайх Хазратлари сизни Аллохим динимиз йулида килаётган ишларингизга улуг ажру савоблар берсин.Хурматли устоз сизга бир савол билан мурожат килмокчиман албатта сизнинг рухсатингиз билан, Агарда ноурин савол бериб сизнинг кимматли вактингизни олсам олдиндан узр сурайман. 2 ой олдин Аллохни такдири экан. аёлим огир касалликдан бевакт оламдан утди. мен билан энди 1 ёш дан ошган кизчам колган. узим шифокорман ёшим 30 да, кариндош-уруглар уйланишим кераклигини айтиб кисташяптилар. Балки улар хам хакдирлар. улар томонидан менга оила килиб уз бахтини топмаган(ажрашган) кизларни ва хали оила килмаган кизларни таклиф килишяпти. хозир менга ажрашган лекин фарзанди йук бир киз бироз ёкгандай булиб турибди.лекин сизнинг зикр ахлидан суранг китобингиздан бир хадисни укиган эдим, аммо тулик матнни топиб келтира олмадим. лекин маъноси шунака Пайгамбаримиз с.а.в бир сахобийга нега киз болага уйланмадинг деб савол берганда, отасидан куп киз-фарзандлар колганлигини айтиб уларни тарбияси учун аёл кишига уйланганлигини айтади. бунадан тушинганим киз болага уйланиш керак,Хурматли Устоз менинг вазиятимда, хозирги замон шароитидан келиб чикиб ва исломнинг,шариятимизнинг талаблари буйи, кайси йулни танлаганим тугрирок? Берган берган жавобингиз учун олдиндан рахмат,Аллохдан Сизга узок умр тилаб коламан.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Ихтиёр ўзингизда. Шароитингизга ва дидингизга қараб иш тутинг.

Топ рейтинг www.uz Openstat