Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Пишлоқ таркибидаги ЛАБ моддаси

00:00 / 01.06.2010 | eski savollar | 754
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим!Оламларни яратган Аллоҳ субҳана ва таолога ҳамду санолар ва Унинг севикли расули Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламга саловату дурудлар бо'лсин!Ассалому алайкум муҳтарам Шайх ҳазратлари! Сизга рухсатингиз билан бир савол билан мурожаат этсам. Мен аввал олган ма'лумотларга ко'ра пишлоқ ишлаб чиқаришда таркибига ҳайвон ошқозонидан олинган бир элемент қо'шилар экан. О'ша модда ҳақида ҳам турлича ма'лумот бор эди(я'ни қайси элемент эканлиги), ва унинг ҳалоллигига шубҳа борлиги учун ко'пчилик мусулмонлар пишлоқ ейишдан о'зларини тийишади ва мен ҳам емайман. Яқинда россияда ишлаб чиқарилган бизда до'конларда ко'п учрайдиган колбаса шаклидаги пишлоқ таркибини о'қиб қолдим. Унда бошқа ҳалол моддалар билан бирга ЛАБ моддаси ҳам қо'шилганини о'қидим. ЛАБ моддасини қидириб қанақа модда эканлигини, келиб чиқиш манбасини о'ргандим. Бу модда асосан пепсин ҳамда ҳюмозин каби элементлардан ташкил топиб ҳюмозин асосан шохли буг'у ва кийикдан олинар экан. Энди саволим:Шу ҳайвонларнинг го'шти динимизда ҳалолми?Ҳайвонларнинг ко'пчилиги ҳақида ҳанафий мазҳабимиздаги ҳукмлар ҳақида озми-ко'пми ма'лумотга эгаман. Аммо ушбу ҳайвонлар ҳукмини билмайман,(бир киши менга катта шохли ҳайвонлар го'шти ҳам ҳаром деган эди) бир марта ҳайвонлар ҳақидаги манбага ҳам дуч келган эдим, ҳозир уни қаерда о'қиганлигим ёдимдан чиқди.. Қидириб тополмадим..илтимос, жавобингизга муҳтожман. То'лиқ ма'лумот ичун ҳам бирор манбани айтсангиз, илтимос. Сизга олдиндан ташаккур айтаман!Сизни Аллоҳдан Онинг ажру савобию раҳмати билан мукофотлашини со'раб, ҳаққингизга дуо қилгувчимуҳлисангиз.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Мазкур икки ҳайвон ҳалол.

Топ рейтинг www.uz Openstat