Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Намозда қулоқ қоқиш

07:40 / 23.12.2017 | Abdulloh | 2396

Ассалому алайкум! Узтозлар, жамоат билан ўқиладган фарз намозларда ният қилгандан сўнг имомдан кейин қулоқ қоқишни бошлаб олдин тугатган инсонга қиёматгача фаришталар савоб ёзиб улгурмайди ва фарз намозлардан олдин айтиладиган такбирни ҳам такбир айтаётган одам билан баробар айтиб кетиш билан хам шундай савоблага эришиш мумкин экан деб эшитдим. Бу гаплар ростми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Имомга иқтидо қилиш вожиб. Ким такбирни “Аллоҳ” лафзини имом билан тенг, акбар лафзини имомдан олдин тугатса ҳам иқтидо қилган бўлмайди. Шунинг учун имом Аллоҳу акбарни тугатганидан кейин иқтидо қилувчи Аллоҳу акбарни айтиши керак. Имом салом бермасидан олдин салом берса, намоз жоиз бўлсада иқтидони тарк қилгани учун гуноҳкор бўлади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat