Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Бавл йўлидан бир неча томчи оқиб чиқиши

00:00 / 21.02.2016 | tezkor | 961
Бавл қилиб бўлганимдан сўнг олд фаржимдан бир неча томчи сийдик чиқади. Бу 5-10 дақиқа давомида содир бўлади, қоғоз билан артиб, қуритмоқчи бўлсам ҳам… Ушбу ҳолим бир неча йилдан бери давом этади, ё простатит ё тсистист сабабли. Ҳуллас, икки йўл тутаман: агар намозгача вақт оз қолган бўлса, таҳоратни фақат ушбу намоз вақти учун оламан; ёки кўпинча бавлдан кейин таҳоратгача 20-30 дақиқа кутаман, бавл йўлларидан сийдик тўлиқ чиқсин, деб. Биринчи саволим, ушбу тутган йўлим туғрими? Таҳоратни маълум сабаб сақлай олмаслик вужудга келса, ҳар бир намоз учун алоҳида таҳорат қилиб, ўша вақт учун барча намозларни ўқиш мумкинлигини ўрганган эдим. Лекин оддий таҳарат олиш билан фақат маълум муддатга таҳорат олишни аралаштирса бўладими? Иккинчи саволим, бир неча томчи бавл ички кийимимни хўл қилади. Одатда таҳорат вақтида сағал сув текказиб тозалагандек бўламан. Лекин жуда ҳам хўл қилиб ташлай олмайман, чанки бунга имкон бўлмайди, хўл ички кийим билан юриш ноқулайлиги сабабли, шу масала бўйича ҳам фикрингизни билмоқчи эдим.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Сийдик чиқадиган жойга салфетка ёки пахта каби нарсани қўйиб олиб, таҳорат қилади. Агар рукъу ва саждаларни қилса таҳорат кетиб қоладиган бўлса, ишора билан намоз ўқийди. Фиқҳий китобларимизда : "Рукъу ва сажда қилганида жароҳатидан қон ёки йиринг чиқадиган киши ишора билан ўқиганда чиқмайдиган бўлса, ишора билан намоз ўқийди" дейилган.
- Кимга фарзнинг вақти ўтмасдан истеҳоза, бурун қонаш ёки шуларга ўхшаш бетоҳаратлик етиб туриш одат бўлиб қолган бўлса, ўшанинг сабабидан ҳар фарзнинг вақтига тоҳарат қилади ва у билан ўша вақтда хоҳлаганича фарз ёки нафлни ўқийверади.
Мазкур ҳолатларга доимий равишда ел чиқиб туриши, сийдик оқиб туриши, яраси қонаб туриши каби ҳолатлар ҳам қиёс қилинади. Мазкур ҳолатга мубтало бўлган кишилар ҳар намознинг вақтига бир тоҳарат қилиб олиб, ўша намознинг вақти чиққунча тоҳаратли одамга жоиз бўлган ишларни қилаверади.
Мисол учун, узрли шахс Бомдод учун тоҳарат қилди. Унинг тоҳарати қуёш чиқиши билан синади. Қуёш чиққандан кейин қилган тоҳарати билан Пешинни ўқиса бўлади.
Заволга ўхшаш вақтнинг кириши эмас.
Заволдан олдин тоҳарат қилган узрли шахснинг тоҳарати завол бўлиб Пешиннинг вақти кириши билан синмайди. Балки ўша тоҳарат Пешиннинг вақти чиқиши билан синади.
Кийимга теккан нажасни жисми, ранги ва ҳиди кетгунича ювиш керак. Сиз бавл оқиб турадиган аъзонгизга уни тўсиб, кийимга теккизмайдиган махсус мослама кийиб юринг.

Топ рейтинг www.uz Openstat