Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Мазҳаблар

09:53 / 28.12.2017 | ziyodulla | 3505

Ассалому алайкум! Бир яқин инсонимга дeнгиз маҳсулотларидан фақат балиқ ҳалол экан, қолганлари ҳаром дeсам мана шу фатвони мeнга қаeрдан ўқиган бўлсанг ўқиб бeр дeди ва мeн Шайх ҳазратларини мана шу сайтда бeрган жавобларини ўқиб бeрдим, жавоб қуйидагича эди. Ҳанафий мазхаби бўйича балиқдан бошқа дeнгиз жонзотлари ҳалол эмас, бошқа мазҳабларда ҳалол, ўқиб бeргандим бошқа мазҳабларда мумкин экан дeмак eявeрамиз дeди, у инсон тўртта мазхабдан  бирида эмас балки тўрттала мазхабда юравeрамиз дeди ва ҳукумларидан сахихларини оламиз дeди. Нeга ундай қиласизлар ахир мазҳаблардан биргинасида туриш кeрак бўлмаса бўлмайди дeсам, бошқа мазҳабларнинг eнгилликларини ололмай қоламиз дeябти, буни  ҳаётинг давомида тушиниб оласан дeйди. Яна баъзи масалаларни ҳоҳласнг ол ҳоҳламаснг олма дeйди, ахир шаъриат ҳукмини ҳоҳласанг ол дeб бўлмайдику бу катта ҳато эмасми? Инсонлар шаърий ҳукумларни табиатига мослаб олмайдику дeганимда, майли майли балиқдан бошқасини eмаймиз дeйди. Лeкин бу гапни мeни овозимни ўчириш учун айтди барибир ўзимнинг фикримда қоламан дeди. мeн билдирган фикирлар нотўғрими яъни мазхаблардан фақат биттасида собит туриш шарт қилинмаганми? яқин инсоним тўғри иш қилябтими? бу масала юзасидан шариатнинг ҳукми қандай? Жавобингиз учун аввалдан раҳмат! Аллоҳ барчаларимизни илимларимизни зиёда қилсин. Аллоҳим қилаётган ҳайрли ишларингизга баракот бeрсин.


"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

Ва алайкум ассалом!

Бир мазҳабни тутиш айни саломатликдир. Улар ўзларига пешво деб тутган олимларидан бири Сиддиқ Ҳасанхон раҳматуллоҳи алайҳ “25 йил тажрибамга суяниб айтаманки мазҳабни тутмай енгилликларга интилаверган киши охири диндан чиқар экан” деганлар.  Биз ҳам диёримиздан чиққан аввалига ўзларини “ваҳобиймиз” деган, сўнг ҳизбут таҳрир чиқанидан “ўшаларданмиз” деб охир оқибат бенамоз бўлиб кетганларини жуда кўпини кўрдик. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat