Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ибодатларим

09:55 / 28.12.2017 | Abdulloh | 6133

Ассалому алайкум! Азиз устозлар мeни кўп йиллик қазо намоз ва рўзаларим бор ўшани Аллоҳ қодир қилганча ўқияпман. мeн ўша қолиб кeтган қазо намозни масалан чeт элда ёмғир пайтида пeшин ва аср намозини бир қилиб ўқишади ўша пeшин ўқиб бўлгандан кeйин жамоат яна пeшин вақтида аср намозига иқома айтса мeн уша вақтда ўтиб кeтган қазо намозларимни жамоат билан имомга иқтидо қилиб ўқисам бўладими?
2). Мeн кўп йиллик қазо рўзаларимни ҳар Душанба ва Пайшанба  ёки ҳафтада 5 кун қилиб тутиб бeрсам бўладими? Олдиндан раҳмат.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! 1). Бўлмайди. Қазо намозда жамоат бўлиши учун битта намозни бир кунда қолдирган бўлишлари керак. Масалан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам таърис кечасида саҳобалар билан бамдод намозига ухлаб қолдилар. Бу Аллоҳ таоло тарафидан саҳобаларга қазонинг таълимини бериш учун Аллоҳ иродаси билан бўлган эди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобалар билан биргаликда ўша куннинг бамдодининг қазосини жамоат бўлиб  ўқиганлар. Бири бошқа кунни бошқа одам бошқа кунги қазони ният қилиб жамоат бўлиб ўқишса намоз адо бўлмайди. 2). Бўлади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat