Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қўл ҳаққи

17:14 / 15.01.2018 | Zarina | 1988

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, қўл ҳаққи тушунчасига ойдинлик киритиб берсангизлар. Ўзи у бор нарсами? Яъни масалан олдин хамширалик қилган аёл хозир уйда ўтирса ва қўшниларникига уколга чиқиб турса бунинг эвазига «қўл ҳаққи олмаса қўлим оғриб қолади» деса ва пул берилган  айрим вақтларда «кам берибди» деб рози бўлмаса, бу қанчалик тўғри?
2). Кичкина болаларга кўз тегмасин деб кўзмунчоқ тақиб қўйишади. Уни тақиш тўғрими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! 1). Ҳамширалик ҳам касб, тикувчи хизматига ҳақ олиши жоиз бўлганидек ҳамшира ҳам ҳақ олиши жоиз. 2). Мунчоқни зийнат сифатида тақиш жоиз. Аммо бало ва кўздан сақлайди деб эътиқод қилиб тақиш ҳаромдир. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat