Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Эркак шифокорлар ва аёллар

18:12 / 18.01.2018 | Dilshod | 7853

Ассалому алайкум! Аёлларнинг эркак шифокорлар кўригидан ўтиши мумким эмаслиги ҳақида қайси манбаалардан далил келтирса бўлади? Бир аудио марузада (кимлигини билмайман) табибнинг 5 мақоми бор деб туриб, шулардан бири табиб махрамдир, унга номахрам куриши мумкин булмаган жойларни курсатса булади дейилибди. Мен бу гапга ишонмадим, аммо далил келтириб беришга хам илмим етмади. Жавоб учун олдиндан раҳмат.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Бегона табиб бегона аёлга никоҳ орқали маҳрам бўлиши мумкин. Шариатимизда “الضرورة تبيح المحظورات” деган қоида бор. Яъни шариат истилоҳидаги зарурат ҳолати ман қилинган ишларни мубоҳ қилади. Бу ўринда маҳрамлик деган нарса йўқ. Аёл кишига кимлар маҳрам бўлишини Аллоҳ таоло Қуръони каримда баён қилган. Оятда ҳам ҳадисда ҳам “эркак табиб бемор аёлга маҳрам ҳисобланади” деган жойи йўқ. Юқоридаги қоидага асосан аёл кишини даволашга ҳеч қанақасига аёл табиб топилмаса зарурат ҳолатида эркак киши даволаши мумкин. Ўшанда ҳам шариат белгилаган чегарада зарурат жойини ўзинигина очиш билан бўлади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat