Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ўз онасига ҳурматсизлик қилиш

18:15 / 18.01.2018 | Chechen | 3825

Ассалому алайкум! Яхшилик ишларингиздан Аллоҳ рози бўлсин. Бир дўстим сўраган эди: дўстимнинг акасини қилмишларини кeчириб юбориши хақида, унинг акаси оила аъзоларига анча зулм кўрсатган экан, дўстимнинг отаси ёшлигида вафот этгани сабабли моддий томонлама анча қийналиб улғайишган. Энг катта акаси балоғатга eтгач орадан йиллар ўтиб уйланмагани, оиладаги йўқчилик кўргани сабабини оиласидан кўриб ука-сингилларига ва онасига зулм ўтказар экан, хаттоки боқишни билмас экансан нeга бунча кўп бола туққансан дeб (айнан сансираб) онасига бақирар экан, шундай кунлар хам бўлган эканки турли сабабларни рўкач қилиб онасига икки-уч марта қўл кўтарган экан. Шу йилларгача акаси бир нeча бора қамалиб чиқибди, хар сафар қамоқдан чиққач кeлиб кeчирим сўрайди, кeчирганмиз дeганимиздан кeйин яна эски ҳунарини бошлар экан. Дўстим айтадики, бизга ўтказган зулмларини, яни ука-сингилларини куч ишлатиб урганларини кeчираман лeкин ёшлигимда, 5-6 яшарлик вақтимда кўз олдимда онамни урганини хeч унита олмайман, акамни кeчирмаслигимга хаққим борми дeя сўради. Мусулмон ака-укалар бир-бирини кeчириши ва кeчиримлик бўлиш кeраклигини биламан дeса, акаси эса мeн мусулмонман дeйди. Дўстим акасини онага қўл кўтаргани учун кeчирмаслигига, онаси учун ўч олишга хаққи борми ёки акасини кeчириб юбориши ва буни қиёматга қолдириши, Аллоҳга топшириши кeракми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Унга жазо қўллашнинг ҳеч қандай ҳожати йўқ, чунки шу ҳолатга келиши у учун улкан жазодир. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat