Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Яшил рангнинг савоби

22:45 / 18.01.2018 | Усмон | 4308

Ассалому алайкум! Маълумки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам яшил рангни яхши кўрганлар. Бизлар ҳам турмуш тарзимизда ишлатадиган нарса-буюмларнинг яшил рангини танлаб фаолият юритсак, суннат амалининг савоби бериладими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Имом Шавконий яшил либос кийишни мустаҳаб деганлар. Абу Довуд, Термизий, Аҳмад раҳматуллоҳи алайҳимлар ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам яшил чизиқлари бор чопон кийганлари келган. Жаннат аҳлининг кийимлари яшил эканлиги тўғрисида Аллоҳ таоло “Каҳф” сурасида:

أُوْلَئِكَ لَهُمْ جَنَّاتُ عَدْنٍ تَجْرِي مِن تَحْتِهِمُ الْأَنْهَارُ يُحَلَّوْنَ فِيهَا مِنْ أَسَاوِرَ مِن ذَهَبٍ وَيَلْبَسُونَ ثِيَابًا خُضْرًا مِّن سُندُسٍ وَإِسْتَبْرَقٍ مُّتَّكِئِينَ فِيهَا عَلَى الْأَرَائِكِ نِعْمَ الثَّوَابُ وَحَسُنَتْ مُرْتَفَقًا۝

31. Ана ўшаларга адн жаннатлари бордир. Остларидан анҳорлар оқиб туради. У ерда олтиндан бўлган билакузуклар ила безанурлар, сундус (юпқа ипак) ва истабрақ(қалин ипак)дан яшил либослар киярлар. Улар у ерда пардали баланд сўриларда ёнбошлаган ҳолдалар. Нақадар яхши савоб ва нақадар яхши ҳузурланиш жойи!” деб марҳамат қилган. Лекин ҳамма нарсани яшил қилиб олмаслик керак.

عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: الْبَسُوا مِنْ ثِيَابِكُمُ الْبَيَاضَ، فَإِنَّهَا مِنْ خَيْرِ ثِيَابِكُمْ، وَكَفِّنُوا فِيهَا مَوْتَاكُمْ. رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ وَصَاحِبَاهُ. وَلِأَبِي دَاوُدَ: لَا تَغَالَوْا فِي الْكَفَنِ، فَإِنَّهُ يُسْلَبُهُ سَلْبًا سَرِيعًا

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кийимларингиздан оқини кийинг. Чунки у энг яхши кийимингиздир. Ўликларингизни ҳам ўшанда кафанланг», дедилар». Термизий ва унинг икки соҳиби ривоят қилганлар. ("Ҳадис ва Ҳаёт" китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat