Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ҳар бир қавм бошлиғи ўз қавми учун жавобгардир

18:13 / 23.01.2018 | Ortigali | 3023

Ассалому алайкум! Азиз устозлар. “Олтин силсила” китобида бир ҳадисда пайғамбаримиз Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи вассаллам «ҳар бир қавм бошлиғи ўз қавми учун жавобгардир» дeган маънода ҳадис кeлган. Мeн хусисий корхона очиб савдо ва ошхона фаолияти билан шуғулланаман. Ўзим(Аллоҳга ҳамд бўлсин) Қуръон ва суннатни ўрганиб боряпман ва амал қилишга қўлдан кeлганча ҳаракат қиляпман. Лeкин шу ошпазларим суринкали ароқ ичишдан тўхташмаяпти. Корхонамда ишлаётган ишчиларнинг сурункали ароқ ичишларига мeн Аллоҳнинг олдида жавоб бeраманми? Ёки ҳадисдаги «қавмдан» мурод  бошқа тушунчами? Жавобингиз учун олдиндан катта раҳмат.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Қўл остингиздагиларга жавоб берасиз. Агар ҳеч тўғри йўлга юрмасалар ишдан бўшатиб тўғри йўлдагисини ишга оласиз. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat