Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Икки кишининг жамоати

15:25 / 31.01.2018 | Sherzod | 2342

Ассалому алайкум! Мабодо икки киши жамоат бўлиб намоз ўқишга тўғри келиб қолса улардан бири имом бўлади. Шунда имом муқтадийдан бир қадам олдинда туришига ҳадис бўлса ўргатинг. Чунки бир яхши илмли танишим «ёнма-ён бир текис турилади, Бухорийни Ибн Аббос ва Жобир розияллоҳу анҳулардан қилинган саҳиҳ ҳадисларида келган» деди. Шуни батафсил баён қилиб беринглар илтимос.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Тўғри айтибди. Ибн Аббос розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга жамоат бўлиб намоз ўқиганларида ўнг ёнларида турганлар. Тенг бўлмаслик учун бирозгина орқароқда силжиб олганлар. Лекин бир қадам эмас. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat