Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қазо намозни аввал ўқиш

14:09 / 01.02.2018 | Muslima_9 | 5666

Ассалому алайкум! Бир дўстим билан қазо намозлари тўғрисида тортишиб қолдик. У қазо намозларни барчасини хуфтон намозидан аввал ўқиш кeрак дeди. Мeн эса олдин қазони ўқиб кeйинги намозни ўқиш кeрак дeдим. Яъни аср намозини қазосини ўқимай туриб шомни ўқиш лозим эмас дeдим. Қай биримизни фикримиз тўғри?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! "Кифоя" китобида қуйидагича келган. Илло, вақт тор бўлиб қолса ёки унутса, ёхуд олтитадан зиёда бўлса, бундан мустасно. Тартибга риоя қилиш уч сабаб ила соқит бўлади: 1. Вақтли намознинг ўтиб кетиш хавфи. 2. Қазоларнинг олтидан кўп бўлиши. 3. Адо пайтида қазони унутиб қўйиш. Агар қазо намозлар ададини билиб бўлмайдиган даражада кўп бўлиб кетса, зиммасидагини адо қилганига кўнгли тўлгунча қазони ўқийди. Ўзига осон бўлиши учун аввалги ўқимаган намозини ва охирги ўқимаган намозини тайин қилиб олиб, ўшанга қараб ўқийверади. Бошқа намозлар қатори, қазо намозини ҳам қуёш чиқаётганида, қиёмда турганида ва ботаётганида ўқиб бўлмайди. Аммо бомдод ва асрдан кейин нафл ўқиш мумкин бўлмаса ҳам, қазо ўқиш мумкин. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat