Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Таҳорат зикрлари

09:13 / 08.11.2016 | Nusayba | 1269

Ассалому алайкум! Одам бошқа юртга сафар қилганда одатда меҳмонхонада яшайди. Асосан ҳамма меҳмонхонада чўмиладиган душ, қазои ҳожат учун унитаз ва умивальник битта хонада бўлади. Шу хонада таҳорат қилса бўладими? Яъни таҳорат зикрларини айтса бўладими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Шариатимизда нажосат бор жойда Аллоҳни зикр қилиш жоиз эмас. Ҳозирги кундаги меҳмонхоналардаги таҳоратхоналар нажосатдан пок бўлади. Яъни ўша хонада нажосат қолмайди. Шунинг учун таҳорат олиш жоиз. Зикрларни айтишга келсак, уламоларнинг баъзилари ҳозирги ҳолатни эътиборга олиб “жоиз” десалар, баъзилари умумий ҳолатни эътиборга олиб “жоиз эмас” дейдилар. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat