Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Оилавий муаммога ечим топиб беринг илтимос

14:16 / 01.02.2018 | Zafar | 6948

Ассалому алайкум! Гапни нимадан бошлашга хам хайронман. Турмуш қурганимга 2 йил бўлди, бефарзандман. Аёлимни фели қайсар, керакли муолажаларни олдик хамки натижа йўқ. Аёлимга “хаммаси Аллоҳдан сабр қилсак бўлади” деб сабрда яшаб турган эдик. Аёлимнинг юриш туриши, рўзғор тутиши ота онамга ёқмайди. Улар ажрашасан деб шарт қўйишган. Охирги пайтларда аёлим билан сал нарсага жанжаллашадиган бўлиб қолаверганимиз учун хар икки гапни орасида аёлим ажрашаман деган одат чиқариб олган эди. Мен “майли ажрашсанг ман мажбурлаб яшамиман, жавобинг ўзинг билан” деб айтганимдан кейин “ажрашмиман яшайман” деб яна бошқача гап қилябди. Гапнинг қисқаси асосий ота-онамнинг аёлим билан яшатмаслигини сабаби аёлим онамга нисбатан ёшлик қилибми ёки билиб турибми тухмат қилган ва ортиқча кўчадаги одатий майда чуйда гап сўзлар сабаб ота-онам яшашимга қарши. Бу орада аёлим уйига кетиб қолиб 1 ойда қайтиб келиб кечирим сўраб оиламизга қабул қилишларини ва пушмон эканини айтмоқда. Ота онам ўз сўзида қаттиқ туриб, яшатмаймиз дейишябди. Балки бир бора кечирармиз яна бир маротаба тарбия қилиб яшаб кўрармиз яхши бўлиб кетар десам биздан хафа бўлма биз қабул қилмаймиз деб аёлимни уйига қайтарворишди. Бундай холатда қандай йўл тутай? Ота-онам розилигиними ёки оилам мустахкамлигиними? Аллоҳ рози бўлсин, жавоб учун олдиндан раҳмат.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! “Майли ажрашсанг ман мажбурлаб яшамиман жавобинг ўзинг билан” деган сўзингиз билан шаръан талоқ тушади. Бироз сабр қилинг ва Аллоҳга дуо қилиб туринг, Ўзи бир йўлга бошлайди. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat