Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қиз учун олинган нарсалар

10:09 / 08.11.2018 | Muhammadsodiq | 668
Ассалому алайкум! Қизни турмушга бераётганда қиз учун қалин пули олиш харомлигини билдик. Буюмларчи хозир деярли ҳамма нарса куёв томондан олинади. Ҳаттоки қўйлар олинади, тўй ва озиқ овқат маҳсулотлар учун. Олиниш ёки бериши яшаш шароити урфига қараб. Биз томонда юқоридагидек, шу жоизми?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Агар эр унга бир нарса юборган бўлса-ю, хотин уни «ҳадя» деса, эр «маҳр» деса, эрнинг гапи қабул бўлади. Илло, емоқ учун тайёрланган нарсада унинг гапи қабул қилинмай улар хотинга ҳадя бўлади. ("Кифоя" китобидан).

Азалда бу нарсалар келинга берилган маҳри муажжал, яъни маҳрнинг нақд қисми бўлган. Кейинчалик маҳрнинг ўзи унутилиб кетгач у бериладиган нарсанинг номини ҳам ишлатмасдан урфда жорий қилишаверган. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat