Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Намоздан кейин "Оятул курсий"ни 2 марта ўқиш

14:25 / 10.02.2018 | Abdumalik | 3436

Ассалому алайкум! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Кимки хар фарз намоздан кейин Аятул-Курси ўқиса у ва жаннат ўртасида фақатгина ўлим туради” деганлар. Ҳанафий мазҳабида эса суннат намозидан кейин ўқилади. 1 намозда 2 маротаба ўқисак бўладими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Бир нарсани яхши тушиниб олиш керак. Суннатни суннат эканлиги фарздан кейиноқ ўқилиб, фарзда қўйилган хато камчиликларни тўлдириши учундир. Гўёки фарз ҳам суннати ҳам бир намоздир. Содда қилиб тушунтирсак таҳоратда аъзоларни бир марта ювиш фарз. Шуни тўлдириш учун қўшимча икки бор ювиб, уч мартага етказишни суннат қилинган. Токи фарзда қўйилган камчиликлар суннат билан тўлиқ бўлсин деб. Оиша розияллоҳу анҳо ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ортидан суннати бор намозларда фарз билан суннатнинг орасини “Аллоҳумма антассалаам” каби ўқиладиган дуолар билан ажратиб сўнг суннатга турганларини айтганлар. Дин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам нима қилган бўлсалар ўша нарсага тобеъ бўлишдир. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat