Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Азада таом

18:05 / 21.02.2018 | Diyora | 4296

Ассалому алайкум! Ҳозир аза бўлган уйларда дастурхон худди тўйлардагидек дабдабали қилиб ёзилиб,  келган одамга биринчи иккинчи таомлар узатилмоқда ва аёллар айтишича булардан қанча кўп еса ўлган одамга савоб бўлар эмиш. Буларни кўриб тўғриси хайрон бўлиб қолдим. Дастурхонда хамма нарса бўлмаса, масалан худди келин ўлган қайнонасини хурмат қилмагандек кўринади. Аёллар гап сўз қилишади. Масалан уйнинг катталари вафот топса дастурхонни келганлар талаб қилишаётгандек нарсаларни мухайё қилишга ёш оилани қурби етмайдику. Кейин хам кун кўришлиги керакку?. Илтимос шу ҳақида телеграмда ҳам айтангизлар.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Шариат кўрсатмаларига амал қилинмаганидан кейин шундай ноқулайликлар бўлаверади. Гоҳида ўша вафот топганнинг уйига бориб одамларнинг томоғидан қандай қилиб овқат ўтаётганига киши хайрон қоласан. Ўша эҳсон қилувларнинг жуда кўпи “Қилмасам одамлар эрмак қилишади, уят бўлади ва мен ҳам кимларнидир эҳсонини еганман” деган ниятда бўлади. Борувчилар эса “Ўзи вақтим йўқ, иш кўп қилмаса ҳам бўлаверарди, бормасам хафа бўладида” деган ниятда бўлади. Эҳсон қилувчининг иши кичик ширк ва риё, еб савобини бағишловчиники эса малолланиш бўлади. Ундан кўра эҳсонни муҳтожга қилиб, холис савобини марҳумга бағишлиш афзалроқ эмасми. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat