Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Келин томонга қуда томоннинг солиғи

19:03 / 22.02.2018 | Diyora | 6530

Ассалому алайкум! Келин томон куёвнинг уйини хозирда қилинаётган барча мебеллар, жамики куёвнинг уйидагиларга: ота онаси, ака ука, опа сингил, уларнинг хотин эрларига, невараю катта дода буваларига сарпо қилишга мажбурми? Нега ота она йиллаб ишлаган пулини қуданинг авлодига кетказиши керак? Шу тўғрими? Келин саломда хам яна келин тараф хаммага хар саломида совға бериши хам одат қилиб олишган. Чилла қилиб яна қуданикига 20-30та одам бўлиб боришади яна сарпо ва тоғора. Биринчи хайитда яна чиройли дастурхон қилиш учун яна тоғора ва хаммага сарпо. Бешик тўйда нега яна келин тарафнинг зиммасида харажатлар? Ахир невара шу ерники. Отаси олиши керак эмасми? Боланинг чилла гирзонида хам яна тоғораю, келган хамма 20-30 хотинга сарпо. Суннат тўйда хам яна  шу одатлар. Менку биламан чилла деган нарса йўқ, лекин шуни барии-бир ўзбек аёлларимиз тўхтатишмаябти. Агар сал кам ёки оддийроқ бўлиб қолса умр бўйи келинларнинг юзига солишади. Қиз туққанга нега бунча солиқ? Илтимос телеграмдаги гурухга шу соволни қўйинглар.     Балки жавобингиздан сўнг аёллар ўзини босиб олар, эркаклар эса аёлларини тўғри йўлга бошлашар. Шунча нарса қилгандан кўра ички куёв олган яхшику?!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Тўғри айтибсиз. Бу муаммо ҳақида биз бир неча маротаба жавобларда кенг тарзда жавоб берганмиз, Аллоҳ инсоф берсин. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat