Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Сирға (зирак) ҳақида савол

00:00 / 21.06.2010 | eski savollar | 934
Ассалому алайкум ҳурматли шайх ҳазратлари! Биз ҳозирда хўжайиним билан БАА нинг Дубай амирлигида яшамоқдамиз. Бу ерда мусулмон покистонлик, ҳиндистонлик дўстларимиз бор.Улар билан мулоқот қилиб, шуни биламанки бу миллат аёллари тиллони жуда хуш кўрадилар. Кўпчиликлари қулоқларини бутун чети бўйлаб тешиб олганлар ва тилло зираклар тақиб юришади. Шунингдек бурунларнинг ён томонини ҳам тешиб тилло тақишади.Саволим шундан иборатки, уларнинг бу амаллари шариатга мос келадими? Шариат аёлнинг зирак тақиши ҳақида нима дейди (қандай ҳукм қилади)?Шайх Ҳазратлари айтиб ўтмоқчиманки, бу аёллар муслима, қора ҳижоб (абая) киядилар ва яна юзларини беркитиб юришади.Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Бу уларнинг одати. Шариатнинг кўрсатмаси эмас. Бу ҳақда китобларда, Кичкина қизчанинг қулоғини зийнат учун тешса бўлади. Буни хатна ўрнида кўрилади, дейилган.

Топ рейтинг www.uz Openstat